2019 йил 30 сентябрь № 45/ 260 Янги Томди қ.
Халқ депутатлари Томди тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси ҳамда Сайлов кодексининг 19-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Бешинчи чақириқ халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси ваколати тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилсин: № Фамилияси, исми ва отасининг исми Иш жойи ва лавозими 1. Латипов Жақип Кузембаевич - Томди тумани 25-умумий ўрта таълим мактаб директори 2. Танатаров Игилик Айдарович - Томди тумани 6-умумий ўрта таълим мактаб директори 3. Абдуллаев Абай Қурбанович - Томди тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳисобчиси 4. Алиева Жанар Кенжегалиевна - Томди тумани Тиббиёт бирлашмаси иш юритувчиси 5. Айдарбеков Мухтар Серикович - Томди тумани Мактабгача таълим бўлими иш юритувчиси 6. Есболаева Мадина Амангелдиевна - Томди тумани Халқ таълим бўлими кадрлар бўлими мутахассиси 7. Болисова Айимхан Садуовна- Томди тумани Баркамол авлод маркази Моҳир қуллар тугарак раҳбари 8. Абдуллаева Наргиза Зокировна - Томди тумани Маданият бўлими кадрлар бўйича инспекори 9. Умурзоқова Дилафруз Шамситдиновна - Томди туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси
3. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига комиссия раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (Қ.Қаржабов) зиммасига юклатилсин. 6. Мазкур қарор туман газетасида эълон қилинсин.
Кенгаш раиси Қ.Алдабергенов |
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 30-09-2019, 17:49
|