Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси ўтказилди. Сессияни Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Қ.Алдабергенов бошқариб борди. Кун тартибидаги биринчи масала туман Халқ таълим бўлими мудири М.Базарбаев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳақида; Кун тартибидаги иккинчи масала Томди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Саденов - 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижроси тўғрисида; Кун тартибидаги учинчи масала сектор раҳбарлари (Қ.Алдабергенов, Р.Рузиев, Р.Рўзиев, Ш.Бердиев) - Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари бўйича йўл харитасидаги тадбирларнинг ижроси тўғрисида; Кун тартибидаги тўртинчи масала туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаров, туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Тулекова - Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда бу борада масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида; Кун тартибидаги бешинчи масала туман Молия бўлими мудири Қ.Игиликов - Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан туман маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларининг белгиланган миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтириш тўғрисида; - туманда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағаллик даражасини камайтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида. Булардан ташқари турли масалалар кўриб чиқилди ва сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
|
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 28-11-2020, 12:03
|