Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида: 2020 йил давомида амалга оширилган асосий ишлар ва Томди туманини 2021 йилда ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича туман ҳокими Қ.Алдабергеновнинг мурожаатномаси. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова, вилоят ҳокимининг ўринбосари-Инвестиция ва ташқи савдо бош бошқармаси бошлиғи Камолиддин Абдураззоқович Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Томди туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сессияда туман ҳокимининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи хамда келгуси 2021 йилда бажарилиши лозим булган ишлар юзасидан мурожаатномаси тингланди. Сўнгра сессия иштирокчилари, депутатлар, ОАВ вакиллари туман хокими Қ.Алдабергеновдан ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, жавоблар олди. Мурожаатнома туман депутатлари томонидан маъқулланди ҳамда турли фикр - мулоҳазалар орқали йиғилиш давом эттирилди. Сессия иштирокчилари залда ташкил этилган "Ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари" кўргазмаси билан танишдилар. Туман ҳокими ушбу фурсатдан фойдаланиб, Республика қозоқ Миллий маданий маркази томонидан умумтаълим мактабларини қозоқча китобларга бойитиш мақсадида совға сифатида берилган қозоқ бадий адабий китобларини мактаб директорларига топширдилар Томди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати |
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 15-12-2020, 13:23
|