Жорий ийлнинг 30 декабр куни Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси ўтказилди. Сессияни Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Қ.Алдабергенов бошқариб борди. Кун тартибидаги биринчи масала Томди тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги ижроси ҳақида. Кун тартибидаги иккинчи масала Туман молия бўлими мудири Қ.Игиликов. - Томди туманининг 2021 йилга маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида; Кун тартибидаги учинчи масала Томди туман ҳокимининг ўринбосари –Н.Бекназаров. - Туманида “Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни касб-хунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини хал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида; Кун тартибидаги тўртинчи масала Сектор раҳбарлари (Қ.Алдабергенов, Р.Рузиев, Р.Рўзиев, Ш.Бердиев) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида; Кун тартибидаги бешинчи масала туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Хидиров - Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида; Кун тартибидаги олтинчи масала туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Р.Рўзиев. - Туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида; Кун тартибидаги еттинчи масала туман ИИБ ЙҲХГ бошлиғи Р.Шакиров - 2020 йилда Томди тумани ИИБ ЙҲХИ ходимлари томонидан туман ҳудудида ҳаракат хавсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида; Кун тартибидаги саккизинчи масала туман ҳокими ўринбосари Р.Қунақбаев. - Туманда 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш, жумладан ёнғин хавфизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан; Кун тартибидаги тўққизинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш туғрисида; Кун тартибидаги ўнинчи масала - Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида; Кун тартибидаги ўн биринчи масала - Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида; Кун тартибидаги ўн иккинчи масала - Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши котибияти бош мутахассисларини тайинлаш тўғрисида; Кун тартибидаги ўн учинчи масала - Давлат тилида иш юртишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида; Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала - Туманда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағаллик даражасини камайтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида; - Томди туманнинг “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан AXADJON-SHALOLA МЧЖга чорвачилик йўналишида озуқа экинлар экиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун вақтинчалик фойдаланишга ер майдони ажратиш тўғрисида. Булардан ташқари турли масалалар кўриб чиқилди ва сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
|
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 30-12-2020, 19:53
|