Бугун Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Қ.Алдабергенов бошқариб борди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова, туман ҳоким ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш тўғрисида. Кун тартибидаги иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботалари Кун тартибидаги учинчи масала - Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида Томди туман ҳокимининг ўринбосари –Н.Бекназаровнинг хисоботи Кун тартибидаги тўртинчи масала - Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида ва- Оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Тулекованинг хисоботи Кун тартибидаги олтинчи масала Туман прокурори Р.Рўзиев. - Туман ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида; Кун тартибидаги еттинчи масала Жиноят ишлари бўйича Д.Эргашова, фуқаролик ишлари бўйича А.Шукуров, иқтосодий ишлари бўйича Ш.Ғофуров. - Томди туман иқтосодий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тўғрисида; Кун тартибидаги саккизинчи масала - Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган Иш режаларини тасдиқлаш юзасидан; Кун тартибидаги тўққизинчи масала - Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисида; - Булардан ташқари турли масалалар кўриб чиқилди ва сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Томди тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати |
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 13-01-2021, 16:21
|