Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
Телефон: 582-13-10, 582-13-22 (факс) Почта индекси: 210800
Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг чоршанба куни
Электрон почта: r.kunakbaev@nv.uz
1965 йили Навоий вилояти, Томди туманида туғилган.
Миллати - қозоқ
Малумоти олий. 1988 – йилда Тошкент автомобил транспорти ва йўллари институтини тугатган. Мутахассислиги муҳандис-механик.
1982-1983 йй. - Томди тумани электр тармоқлари корхонасида электрик 1983-1988 йй. - Тошкент автомобил транспорти ва йўллари институти талабаси 1988-1991 йй. - Томди тумани автомбиллар ўқитиш комбинатида ўқитувчи 1991-1993 йй. - Томди тумани №18 касб хўнар билим юртида ўқитувчи 1993-2002 йй. - Томди автомобил йўллари бошқармасида линия механиги бош механик, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи 2002-2003 йй. - Томди автомобил йўллари бошқармасида режа ва ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи 2003-2004 йй. - Томди тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бош муҳандиси 2004-2014 йй. - Томди тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш давлат корхонаси директори 2014-2016 йй - Томди тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 2016-2017 йй - Томди тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2017-2021 йй. - Томди тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
2021 й. - ҳ.в. - Томди тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Мажбуриятлари: Туманда капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари, вилоят ва туман ҳокимлари қарорлари ижросини ташкил этади. Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятини кенгайтиришга, инвестициялар, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурни тасдиклайди. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, истеъмол бозорини сифатли махсулотлар билан тўлдиришга ва корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминланишига, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштирилишига асосий эътиборни қаратади. Энергетика, газ корхоналари ва бошқа беркитилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди. Капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор мунособотларини жорий этиш, пудрат, лойиха ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади Автомобил йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлайди. Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради. Йўллар таъминотига, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажарилишига йуналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади. Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади. Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларини ташкил қилади. Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншоатларини қуриш, ободонлаштириш, жиҳозлаш ишлари билан шуғулланади. Туман маркази ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштиради. Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва газ билан таъминланиш даражасини яхшилаш чораларини кўради. Беркитилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича туман ҳокимига таклифлар беради. Халқ депутатларитуман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
-туман иссиқлик манбаи корхонаси; -туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими; -Томди электр тармоқлари участкаси; -тумандаги барча қурилиш ва йўл қурилиши ташкилотлари; -Томди йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш давлат корхонаси; -«Навоийнефтбаза» унитар корхонаси Зарафшон филиали; -туман телекоммуинкация боғламаси; -Томди почта алоқа тармоғи; -туман архитектура ва қурилиш бўлими; -туман радио телевидение узатиш маркази; -туман транспорт корхоналари; -туман газ таъминоти бўлими; -туман «Сувоқава» ишлаб чиқариш корхонаси; -туман "Оби-ҳаёт” корхонаси -уй-жой мулкдорлари ширкати; -сейсмология станцияси; -гидрометеорология бюроси; -ёнғинга қарши кўраш жамияти; -"Томди машина-трактор парки” МЧЖ; -туман ер ресурслари ва кадастр хизмати; -Томди ўрмон хўжалиги; -туман давлат техника назорати инспекцияси; -туман ҳокимлиги ҳисобчиси; -туман ободонлаштириш бошқармаси -овул фуқаролар йиғинлари.
|
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф tomdiinfo 2-03-2017, 15:32
|