Томди тумани 1928 йилда ташкил этилган бўлиб, шимолий-шарқ томонидан Қозоғистон Республикасининг Туркистон ва Қизилорда вилоятлари, Жанубий-шарқдан Навоий вилоятининг Конимех тумани, ғарбдан Учқудуқ тумани билан чегарадош ҳамда шимолий-марказдан Қозоғистон Республикаси билан 237,5 км давлат чегараси билан туташган. Туманнинг иқлими тез ўзгарувчан климат. Туманнинг умумий майдони 4248,5 минг км2 бўлиб, шундан 30,3 минг км2 яйловлар (71 фоиз) ва 12,2 минг км2 (29 фоиз) қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар ҳисобланади. Суғориладиган ерлар мавжуд эмас. Туманда доимий аҳоли сони 14,9 минг киши бўлиб, ахолининг 69,2 фоизи қозоклар, 29,4 фоизи қорақалпоқлар, 1,2 фоизи ўзбеклар, 0,2 фоизини бошка миллат вакиллари ташкил этади. Жами аҳоли таркибининг 51,2 фоизини аёллар ва 48,8 фоизини эркаклар ташкил килади. Томди тумани 1928 йилда ташкил этилган бўлиб, шимолий-шарқ томонидан Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон ва Қизилорда вилояти, Жанубий-шарқдан Навоий вилоятининг Конимех тумани, ғарбдан Учқудуқ тумани билан чегарадош ҳамда шимолий-марказдан Қозоғистон Республикаси билан 237,5 км давлат чегараси билан туташган. Туманнинг иқлими тез ўзгарувчан климат. Туманнинг умумий майдони 4248,5 минг км2 бўлиб, шундан 30,3 минг км2 яйловлар (71 фоиз) ва 12,2 минг км2 (29 фоиз) қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар ҳисобланади. Суғориладиган ерлар мавжуд эмас. Туманда доимий аҳоли сони 14,9 минг киши бўлиб, ахолининг 69,2 фоизи қозоклар, 29,4 фоизи қорақалпоқлар, 1,2 фоизи ўзбеклар, 0,2 фоизини бошқа миллат вакиллари ташкил этади. Жами аҳоли таркибининг 51,2 фоизини аёллар ва 48,8 фоизини эркаклар ташкил килади. 7 та овул фуқаролар йиғинлари мавжуд. Туман вилоят умумий ер майдонининг 38 фоизи, аҳолисининг 3,0 фоизни ташкил этади. Туман Тиббиёт бирлашмасида аҳолига 100 ўринли касалхона, 7 та ҚВП ва 19 та ФАП, ДСЭНМ, “Саломатлик” маркази хизмат кўрсатади. 1926 йили туман маркази Томдида 180 ўринли мактаб-интернати очилган. 1927 йили тумандаги биринчи тиббий пункт иш бошлаган. 1928 йили 15 ноябрда туман биринчи партия конференцияси ташкил этилиб, туман партия комитети биринчи секретари этиб Туменов Усен сайланган. 1928 йили Халқ тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туманда Ички ишлар бўлими очилган ҳамда унинг биринчи раҳбари этиб Базар Жусипов тайинланган. 1932 йили биринчи «Томди» совхози ташкил этилди (Ҳозирги «Томди» ширкат хўжалиги). Шундан кейин «Янгичорва» колхози уюштирилган. 1932 йили тумандаги биринчи болалар боғчаси «Томди» совхозида 29 ўринга мўлжаллаб қурилган. 1933 йили «Томди» совхозинда кутубхона, қишлоқ клуби фаолияти бошланган. 1933 йили туманда 37 та колхоз, 1 та совхоз бўлиб, уларда 9600 эчки, 20500 қўй, 4638 туя, 443 от бўлган. 1935 йили туманнда МТС (Машина трактор станцияси) ташкиллаштирилди. Унда 3 автомашина ва 4 трактор бўлган. 1936 йили «Томди» совхозида «Шопандар үні» (Чўпонлар овози) газетаси чиқарила бошланган. 1936 йили туманда ФҲДЁ варақалари келтирилиб, овул кенгашларига тарқатилиб берилган. 1940 йили туманда ФҲДЁ бўлими ташкил қилинган. 1938 йили туманда «Социалистік шаруа» (Социалистлик чорва) газетаси чиқарила бошланган. 1938 йил Томди туманида почта алоқа ташкилоти ташкил қилинган. 1939, 1941, 1949 йиллари «Кериз», «Аяққудуқ», «Қулқудуқ» овулларида тибий пунктлар ташкил этилган. 1940 йили Халқ таълими бўлими ташкил этилган. 1941 йили Иккинчи жаҳон урушига тумандан 1941-1944 йилларда 2068 эр кишилар қатнашган. Улардан 567 нафари қазо қилган, 409 нафари дараксиз кетган. 1943-1982 йилларда Бухоро вилоятига қарашли бўлган. 1945 йили «Андреев» номидаги колхоз «Жанашаруа» ҳаётидан «В песках Кызылкума» номли ҳужжатли фильм туширилган. 1957 йили узоқ мол яйловларида «Ақбайтал», «Таспен», «Молдиман», «Далақудуқ», «Тасқудуқ» мол фермалари уюштирилган. 1958 йили туман территориясида кончилар шаҳри Учқудуқ тумани ташкил этилган. 1960 йили туман территориясида Навоий-Учқудуқ темирйўли қурилган. 1978 йили туманнинг ташкил этилганлигининг 50 йилиги муносабати билан тўй ўтказилган. «Томди 50 йил» кўкрак белгиси, коса-чойнак чиқарилган. 1981 йили Конимех туманининг «Калинин» (ҳозирги «Бирлик» ширкат хўжалиги) совхози Томди тумани таркибига қўшилган. 1982 йили Томди тумани янгидан ташкил этилган Навоий вилояти таркибига киритилган. Туманнинг 5 та совхози янгидан ташкил топган Учқудуқ туманига киритилган. 1983 йили туман марказида касбий-техник училище очилган. 1984 йили Амударё суви қувур орқали «Жанашаруа» совхозигача келтирилган. 1986 йили туманнинг «Жанашаруа», «Керизбулоқ», «Бирлик» совхозлари билан телефон алоқаси ўрнатилган. Томди-Қинир асфальт йўли фойдаланишга топширилган. 1988 йили туман Самарқанд вилояти ва 1989 йили туман Бухоро вилояти тиркибига қушилган. 1992 йили туман қайта ташкил этилган Навоий вилоятига ўтказилган. «Социалистік шаруа» (социалистлик чорва) газетаси «Тамды шаруагері» (Томди чорвадори) деб ўзгартирилган. 1993 йили Янги Томди марказида биринчи турар-жойлар аҳолига берила бошлаган. 1994 йили ҳамюртимиз Советбек Қожахметов фан доктори, профессор номини олган. 1995 йили 1-сонли мактаб ўқитувчиси А.Есболаевга «Ўзбекистон Республикасининг халқ ўқитувчиси», 1-тоифали хирург Т.Сулейменовга «Ўзбекистон Республикасига меҳнат қилган соғлиқни сақлаш ходими» унвони берилган. 1996 йили Янги Томди марказида 2 қабатли болалар боғчаси ишга тушурилган. 1997 йили «Кериз» овулида қишлоқ участка шифохонаси ташкил этилган. 2000 йил Янги Томди марказида туман Давлат санитария-эпидемология назорат маркази биноси фойдаланишга топширилган. 2000 йили Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси фойдаланишга топширилган. 2000 йили БМТнинг Ўзбекистондаги вакиллигида ўтказилган конкурсда Томдилик журналист Полатбек Жанбаев мақоласи фахрли учинчи ўрин билан тақдирланган. Унга БМТнинг Мақтов Диплом топширилган. 2004 йили Янги Томди марказида «Мотамсаро» ҳайкали ўрнатилган. 2007 йили туман Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мулдир Рустемова «Зулфия» номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. 2008 йили Томди тумани марказида «Юселл» уяли алоқа компанияси база станцияси ишга туширилган. 2010 йил Томди тумани «Аяққудуқ», «Бирлик», «Керегетау», «Керизбулоқ», «Жанашаруа» ширкат хўжаликлари марказида «Ўзмобайл» уяли алоқа компанияси база станцияси ишга туширилган. 2010 йили Янги Томди марказида янги Тиббиёт биралмшаси ва кўп тармоқли поликлиника фойдаланишга топширилган. 2012 йили туман ҳокимлиги ва Маданият ва спорт ишлари бўлими бинолари ишга туширилган. 2013 йили «Керизбулоқ» ширкат хўжалиги марказида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактаб ёнидан «Спорт зал» биноси ишга туширилган. 2014 йили 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда тумандаги 7 та овул фуқаролар йиғини таркибида 7 та ширкат хўжаликлари бўлиб, 32 та аҳоли пунктларида 16 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасалари, Янги Томди марказида 1 та Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Тиббиёт бирлашмаси, 80 ўринга мўлжалланган кўп тармоқли поликлиника, 7 та қишлоқ врачлик пунктлари, 26 фельшерлик акушерлик пунктлари туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда. Қоракул териси, гўшт, жун, сут маҳсулотлари билан шуғулланадиган туманимиз катта ютуқларга эришмоқда. Ўзининг кўламли меҳнатлари билан туманнинг ривожланишига катта хисса қўшган инсонлардан бири – Жабай Балиманов. У икки марта Социалистлик Меҳнат фахрийси унвонини олиб, халқ академиги деган юқори унвонга эга бўлган. Байтилеу Айтбанов, Турдибек Байишов, Шектибай Сарсенбаев, Қалимбек Костемиров, Қалабай Абдираманов, Алимқул Нисанбаев, Идирис Даулетовлар Социалислик Меҳнат Қаҳрамони унвонини номини олган. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик олгандан кейин туманимиздаги фахрий чўпон «Бирлик» ширкат хўжалигининг бош чўпони Серикбай Сағатов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. Халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган туман фувароларининг 40 нафари Ўзбекистон Республикасининг орден-медаллари билан мукофатланган, улар ичида ўқитувчи, инженер, мол чорвачилиги мутахассислари, тибиёт ходимлари бор. «Мотамсаро» ҳайкали ва 1941-1945 йилларда Ватан урушида қазо бўлганлар ҳурматига қулфтош қуйилган. Янги Томди марказида 12 гектар ерга мева боғи экилган. Томди номи, халқ оғзаки тушунчаларига кўра, бу ерда энг биринчи том уй солинганликдан «Томди», яъни томли, уй бор деб аталган. Яна бир ривоятда айтилишича, Томди еридан булоқ чиқиб «Томдибулоқ» аталган дейилади. Томди тумани марказида тарихи «Қўрғонтепа», «Қизил унгир», жанубидаги Оқтов, шимолида Қизилқум қумлари номи кўпчиликга таниш тарихий жойлар. Томди халқининг ифтихорлари Базар жирау, Бердали тоқа, буюк шоир Умирзақ Қожамуратов, Қайпназар Шотбасовлар бўлиб, бугунда У.Қожамуратов, Қ.Шотбасовнинг номлари буткул Ўзбекистон, Қозоғистонга танилган, уларнинг китоплари халқимиз севиб ўқидиган асарларга айланган. Турли вақтларда туман раҳбари бўлиб С.Пирманов 1961-1976 йилларда, А.Исаев 1976-1982 йилларда, А.Елемесов 1982-1986 йилларда, М.Сулейменов 1986-1995 йилларда, А.Назаров 1995-2009 йилларда ишлаган. 2009 йилдан буён туман ҳокими лавозимида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Қ.Т.Алдабергенов ишлаб келмоқда. Томди туманида тўғилиб ўсган, бугунги кунда тиббиёт фанлари кандидати Ж.Оразалиев, тиббиёт фанлари доктори, профессор Парахат Менликулов, туман хотин-қизларидан чиққан биринчи олим, тиббиёт фанлари кандидати Амина Оспанова, геолог-доцент Толеген Каржауов, биология фанлари кандидати, генетик, профессор Игилик Жазиқов сингари инсонлар туман фахри. Собиқ Совет иттифоқи Бауиржан Момишули, композитор Шамши Қалдаяқов, шоирлар Қадир Мирзалиев, Сирбай Мауленов, Жарасхан Абдрашев, ёзувчи олим Акселеу Сейдимбеков, актёрлар Куман Тастанбеков, Сабира Майханова, демограф-олим Макаш Татимов, ёзувчилар Сауирбек Бақбергенов, Асқар Тоқпанов, Бек Тоғисбаев сингари қозоқ халқининг таниқли шахслари туманда фахрий меҳмон бўлган. Ҳозирда туманда яшаб келаётган халқнинг 19 фоизи 18 ёшгача ёшлар. Туманда 16 та умумий ўрта таълим мактабларида 1287 ўқувчи қозоқ тилида таълим-тарбия олмоқда. Туманда «Тамды шаруагері» газетаси туман аҳолисига самарали хизмат қилиб келмоқда. Тумандан икки нафар киши Макка шаҳрига хаж сафарига бориб келган. Абдисаматов Мирзахмет Абенули 1957 йили 6 августдаг туғилган. 2000 йили хаж сафарида бўлган. Тилеубаев Ахатбек Сейтмуратович 1958 йили 1 июнда тўғилган. 2006 йили ноябр ойида хаж сафарида бўлган.
|
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф admin 21-09-2014, 10:49
|