Янгиликлар –
"ҲОКИМ КУБОГИ"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини ташкил этиш мақсадида Томди тумани ҳокимлиги ва туман Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамкорлигида тумандаги корхона-ташкилот ва муассаса ходимлари ўртасида тумандаги мактаб интернати ҳамда 25-сонли умумтаълим мактаблари спорт залларида спортнинг волейбол тури бўйича “ҲОКИМ КУБОГИ” мусобоқаси ташкил этилди. Ушбу спорт тадбирини туман ҳокими Қ.Алдабергенов очиб бериб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан пандемия даврида оммавий спорт турларига бўлаётган катта эътибор, ташкилотларда “Шахсий намуна” тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари айниқса, ёшлар ўртасида югуриш, футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш фикри илгари сурилаётганлиги ва бир қанча фармойиш, қарор ва бошқа турдаги ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганлиги бежиз эмаслиги ва биз айниқса ёшлар ушбу ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажариши кераклиги таъкидлаб, тадбирни очиқ деб эълон қилди. Туман ҳокими барча мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Ўтказилган спорт байрамида қуйида жамолар келтирилган ғолиблар аниқланди:
Эркаклар жамоаси бўйича ўтказилган мусобақада 1-фахрли ўринни туман Мактабгача таълим бўлими, 2-ўринни туман Тиббиёт бирлашмаси ва 3-ўринни туман Молия бўлими эгаллашди.
Аёллар жамоаси бўйича ўтказилган мусобоқада 1-фахрли ўринни туман Халқ таълими бўлими, 2-ўринни тумандаги табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб интернати ва 3-ўринни туман Мактабгача таълим бўлими эгаллашди. Тадбир якунида ғолиб жамоаларга Ҳоким кубоги топширилди ҳамда совриндор жамолар эсдалик совғалар билан тақдирланди. |
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 12-12-2020, 16:16
|