Янгиликлар –
"Стол тенниси" тури бўйича "Туман биринчилиги"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман корхона, ташкилот ва муассаса ишчи ходимлари ўртасида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича "Туман биринчилиги" бўлиб ўтди. Мусобоқа натижасига кўра Эркаклар ўртасида фахрли 1-ўринни 21-сонли умумтаълим мактаби ишчи ходими А. Ешниязов. 2-ўринни туман МТБ дан М. Маханбетов ва 3-ўринни туман Маданият бўлими ходими А. Кулманов эгаллади. Аёллар ўртасида 1-ўринни туман БЎСМ дан З. Бекмуратова. 2-ўринни туман ТТБ дан У. Абдисалимова. 3-ўринни 1-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Э. Ескабулова эгалладилар. Ғолиблар туман ҳокимлиги ҳамда туман спорт қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди. |
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 25-12-2020, 19:32
|