Янгиликлар –
Ўкувчиларни олий таълимга тайёрлаш, касб-хунарга йўналтириш бўйича ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида йиғилиш.Бугун, 22 февраль куни туман ҳокими Қ.Алдабергенов тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, ўкувчиларни олий таълимга тайёрлаш, касб-хунарга йўналтириш бўйича ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш аввалида мактаб директори М.Жумашевнинг 11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёрлаш ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, учрашувда туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Томди туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов, туман халқ таълими бўлими мудири М.Базарбаевлар хам иштирок этди. Йиғилишда ота-оналар, йиғилиш иштирокчилари ҳамда маъсуллар ўзларининг таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар. |
Муаллиф info 22-02-2021, 18:23