Янгиликлар –
Томди туманида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳат хоналари, Ёшларни хаётга тайёрлаш маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази очилиш тадбири бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сон қарори,2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон фармони, 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарори ижросини бажариш мақсадида Томди туманида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳат хоналари, Ёшларни хаётга тайёрлаш маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази очилиш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга туман ҳокими ўринбосари –Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Доспанбетова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор З.Тулекова, туман прокурори Д.Файзиев, туман ИИБ бошлиғи Р.Рўзиев ва мутасадди ташкилот, идора раҳбарлари иштирок этди. Тадбир давомида А.Доспанбетова марказга алоқадор ташкилот,идора раҳбарлари ва олис-яқиндан келган меҳмонларга “Ижтимоий мослаштирув” хоналари ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий билимларини ошириш; тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳитини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; уларни фойдали меҳнатга йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш; ички ва ташқи мафкуравий таҳдидга қарши самарали курашиш; аёлларнинг мурожаатларини тинглаш ва дардига малҳам бўлиш ва муаммоларини манзилли бартараф этиш масалаларини илгари сурди. Шунингдек, туман прокурори Д.Файзиев, туман ИИБ бошлиғи Р.Рўзиевлар сўзга чиқиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларнинг реабилитация дастурини ўташга зарур ҳолларда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш туман ҳудудий бўлими ёки намунали туманлараро марказига жойлаштириш чораларини кўриш; “Хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш” маркази билан ҳамкорликда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш чораларини кўриш айтилди.
|
СУРОВНОМА
Томди туманида булганмисиз? Фикрингиз?
ХАВОЛАЛАР
МАШХУР МАКОЛАЛАР
ИШ ТАРТИБИ ВА МАНЗИЛИМИЗ
Иш вақти: Душанба-Жума 09.00-18.00c
Дам олиш: Шанба-Якшанба
Манзил: 210100, Навоий вилояти, Томди тумани, Янги Томди қурғони.
Телефон: (+99879) 582-13-21, Faks: 582-13-22
E-mail: tomdi@nv.uz
Қабул жадвали
Муаллиф info 15-06-2022, 18:49
|